Инсон қадрини улуғлаш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Бу борада касаба уюшмалари тизими томонидан қурилиш соҳасида меҳнат қилаётган ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, хавфсиз ва соғлом меҳнат муҳитини шакллантириш ҳамда бандликни расмийлаштиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тасдиқланган “Қурилиш соҳасида муносиб, хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш ҳамда бандликни расмийлаштиришга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнат мухофазаси бўйича бош мутахассиси Д.Т.Хошимова бошчилигида тармоқ касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бўлинмаси раиси Г.Т.Палуаниязова иштирокида Нукус шахрида жойлашган «ТУПРОҚҚAЛA МAХСУС ҚУРИЛИШ» МЧЖ да ўрганиш ишлари ташкил этилди. Маъсулияти чекланган жамиятида бугунги кунда расман 74 нафар ишчилар меҳнат қилишмоқда, шундан 4 нафари аёлларни ташкил қилади. Жамият рахбари Мелишов Айбек Абатович. Жамият бугунги кунда Нукус шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиали биносини янгидан ишларини олиб бормоқда.
Ўрганишлар давомида корхонада меҳнат муносабатларининг қонунчилик талаблари асосида йўлга қўйилганлиги, ходимлар билан меҳнат шартномалари расмийлаштирилганлиги, иш жойларида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши ҳолати кўздан кечирилди. Ишчиларнинг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлиги, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳамда ижтимоий-маиший шароитлар ўрганилди. Ўрганиш давомида ишчилар билан суҳбатлашилди ва касаба уюшмалари тўғрисида маълумотлар берилди. Ўзларини қизиқтирган саволлларга жавоблар берилди.
Шунингдек бу борада олиб борилаёткан ишлар бўйича Нукус шахрида жойлашган «AJ Yatirim» MCHJ XK, КР йуллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси ва Нукус ТЙФДМ лар фаолияти ҳам ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида корхонада меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этилиши, ходимларнинг меҳнат шартномалари асосида иш билан таъминланганлиги, иш жойларида хавфсизлик техникаси қоидаларининг бажарилиши ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик ҳолати таҳлил қилинди. Шунингдек, ходимлар учун яратилган ижтимоий-маиший шароитлар, иш вақти ва дам олиш вақтига оид талабларга амал қилинишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, қурилиш соҳасида меҳнат муносабатларини қонуний асосда ташкил этиш ҳамда ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ соҳада меҳнат муҳофазаси маданиятини янада юксалтириш, хавфсизлик талабларига қатъий амал қилиш ва норасмий бандликнинг олдини олиш долзарб аҳамият касб этади.
Қурилиш соҳаси юқори масъулият ва алоҳида эътибор талаб этадиган йўналишлардан бири ҳисобланади. Шу боис иш жойларида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш, меҳнат муҳофазаси бўйича профилактик тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада касаба уюшмалари томонидан меҳнат жамоалари билан самарали мулоқот олиб борилиб, иш берувчилар билан ижтимоий шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда.
Касаба уюшмалари томонидан меҳнат жамоалари билан доимий мулоқот ўрнатиш, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда иш берувчилар билан ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда. Бу эса ўз навбатида меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда соҳада муносиб меҳнат тамойилларини кенг қарор топтиришга хизмат қилади.







Spelling error report
The following text will be sent to our editors: