2026-йил 22 апрель куни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгашининг Кенгаш ва Ижроия қўмита мажилиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда Қорақалпоғистон Кенгашининг 2026 йил биринчи чораги давомида амалга оширган ишлари таҳлил қилиниб, устувор вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, тизимдаги корхона ва ташкилотларда 2025 йилда жамоа шартномаларининг бажарилиши юзасидан тақдим этилган ҳисоботлар натижалари ҳам кўриб чиқилди.
Жамоа келишувлари мазмунини янада бойитиш ва улар ижросини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, Ижроия қўмитаси йиғилишлари оралиғида қабул қилинган қарорлар тасдиқлаб олинди. Йиғилиш якунида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш юзасидан қарорлар қабул қилиниб, тегишли топшириқлар берилди.






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: