Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан 2002 йилдан буён 12 июн санаси “Халқаро болалар меҳнатига қарши кураш куни” сифатида ҳар йили кенг тарзда нишонланиб келинмоқда.
Жорий йилда ушбу сана муносабати билан бир қатор тадбирларни амалга ошириш режаси белгилаб берилган.
12 июн – “Халқаро болалар меҳнатига қарши кураш куни” муносабати муносабати билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 12 июн куни Нукус шаҳридаги «Орал» болалар дам олиши ва соғломлаштириш оромгоҳида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган тадбир Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) томонидан илгари сурилаётган «Болалар меҳнатига қизил карточка: болалар учун адолатли ўйин, катталар учун муносиб меҳнат!» шиори остида ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгашининг Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мутахассиси Б.Мунназаров ва Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси М.Даулбаевлар иштирок этиб, бугунги сана билан оромгоҳда дам олаётган болаларни қизғин қутлиқлаб, болалар меҳнатига қарши курашишнинг бугунги кундаги аҳамияти, юртимизда ёш авлод учун яратилаётган чексиз имкониятлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтдилар.
Тадбир давомида оромгоҳда дам олаётган болалар ўртасида спортнинг шашка, стол тенниси турларидан мусобақалар ва эркин мавзуда расм чизиш бўйича кўрик-танлов ўтказилди. Ўтказилган мусобақалар ва кўрик-танловлар якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга бўлинма кенгаши томонидан тайёрланган диплом, қиммат баҳо совғалар ва ўқув қуроллар тўплами топширилди.
Сана муносабати билан ўтказилган табдирлар дам олаётган болаларда катта таассурот қолдирди.







Spelling error report
The following text will be sent to our editors: