Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахтларини экиш ишларига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Президентимиз рахномалигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган дарахт экиш тадбирлари самарали олиб борилди. Мамлакатимизда кенг кўламли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш бўйича долзарб 40 кунлик ўтказилиб, дарахт экиш тадбирлари самарали олиб борилмаоқда.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ташаббуси билан Тахиатош туманидаги «Айдын жол» болаларни соғломлаштириш оромгоҳидаги 0,5 гектар майднинигада “Касаба уюшмалари боғи” яратилиб, 160 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Кузги дарахт экиш акцияси доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ходимлари, Шунингдек, Тармоқ Кенгашлари раислари, масъул ташкилотчилар ҳамда касаба уюшма фаоллари қатнашди.
Дархақиқат, дарахтларга меҳр бериш, уларни тарбиялаш энг эзгу ва хайрли иш ҳисобланади. Кўчат экиш, боғ яратиш, атроф мухитни асраш ва озода сақлаш халқимизнинг асрлар давомида шакилланиб келаётган миллий қадриятлари саналади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: