«1 июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» байрами муносабати билан “Меҳр ва эътибор – ҳар бир бола учун” шиори остида тадбир ўтказилди

“1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Меҳр ва эътибор – ҳар бир бола учун” шиори остида Нукус шаҳридаги Имкон реабилатция марказига эга бўлган кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ва 26-сонли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида сана муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Қутлимуратова Диляфуз Султамуратовна иштирок этиб, бу ерда тарбияланаётган болаларни байрам муносабати билан табриклади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда юртимизда ҳурматли президентимиз раҳбарлигида ёшларнинг, болаларнинг билим олиши, саломатлигининг мустаҳкам бўлиши, етук инсон бўлиб камол топиши учун кўплаб эзгу ишлар амалга оширилмоқда. энг чекка ҳудудларда ҳам замонавий болалар боғчалари, мактаблар, маданият ва спорт объектлари фойдаланишга топширилмоқда.

Ўз навбатида яратилаётган бундай шароитлар фарзандларимизнинг ҳар томонлама билимли, илғор фикрли бўлиб камол топишида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Қорақалпоғистон Кенгаши раиси томонидан болаларга байрам муносабати билан совғалар топширилди.