Ўқув семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18-19-март кунлари “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” шиори асосида Қорақалпоғистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари учун икки кунлик ўқув семинар ташкил этилди.

Семинар давомида:

-касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш

-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш

-тизимдаги ислоҳотлар мазмуни

бўйича муҳим ва амалий маълумотлар берилди.

Шунингдек, иштирокчилар Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига ташриф буюриб, илғор тажрибалар билан яқиндан танишдилар.

Семинар давомида иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, касаба уюшмалари фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича янги билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Семинар якунида иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институтининг сертификатлари ва семинарга фаол иштирок этган бошланғич ташкилотлар раисларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг ташаккурномалари топширилди.