2025-йилнинг 16 апрел куни тармоқ даволаш профилактика муассасалари ҳамширалари ўртасида “Ҳамшира-2025” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилиб, унда кўрик-танловнинг 1-босқичининг 1 ўрин ғолиблари иштирок этди.
Кўрик-танловининг якуни бўйича 1 ўринни Амударё туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси М.Марксова, 2 ўринни Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси М.Отебаева ва 3 ўринни У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамшираси Ж.Жолдасбаевалар эгалладилар.
“Ҳамшира-2025” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичининг 1-,2-,3-ўрин ғолиблари Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши билан биргаликдаги тегишли даражадаги дипломлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, барча кўрик-танлов иштирокчиларига Ўзбекистон Ҳамширалар Ассоциациясининг Қорақалпоғистон бўлими томонидан совғалар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: