Спортнинг волейбол тури бўйича Кенгаш кубоги мусобақаси ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Солиқ бошқармалари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича жорий йилнинг 5-ноябрь куни 11 ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”га бағишланиб мусобақа ўтказилди.

Ўтказилган мусобақада жамоалар орасида яхши натижаларни кўрсатган Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Солиқ органлар бирлашган касаба уюшма қўмитаси тамонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.