Бўстонлиқда спартакиада мусобақалари ўтказилди

Ўзбекистон давлат муасссасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2024 йил 10 сентябрь кунги “Ўзбекстон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан спартакиада мусобақаларини ўтказиш тўғрисида”ги 8-19 “с” сонли қарори билан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида спартакида мусобақалари ўтказилди.

Спартакиада спортнинг кичик футбол, стол теннис, бодминтон, шашка ва шахмат турларида эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилди.

Мусобақага Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши жамоаси 15 спортчида иборат таркиб билан иштирок этди.

Мусобақа якунида аёллар ўртасида спортнинг шашка тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобчиси З.Турдимуратова 1 ўринни, бадминтон спорт тури бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекситон Республикаси Президенти қошидаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш сектори раҳбари Қ.Даўлетов 1 ўринни, бадминтон спорт тури бўйича аёллар ўртасида Микрокредит банк Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали бошланғич касаба уюшмаси раиси Қ.Жаңабаева 2 ўринни ва стол теннис турининг эркаклар ўртасида “Бекниязова Динора Байниязовна” нотариал идораси котиби М.Юлдашев 2 ўринни эгаллади.

Мусобақа якунида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши жамоабий ҳисобда 12 та вилоят ва Тошкент шаҳри жамоалари орасида фақирли 1 ўринни эгаллади.