Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2024 йил давомида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ижроси бўйича умумий йиғилиши ҳамда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали касаба уюшма қўмитасининг 2020 йилнинг февраль ойидан 2025 йилнинг февраль ойи оралиғида ишлаган фаолияти тўғрисида ҳисобот-сайлов умумий йиғилиши ўтказилди.
Бунда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Сейтназаров Ерғали Ержанович,Ўзбекистон транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Султонов Боходир Фазилович, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Ильмурадова Гулнора Рейпназаровна, ва Самарқанд давлат ветеринария медицинаси,чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали директори Есимбетов Адилбай Тлеповичлар иштирок этдилар.
Йиғилишда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали ходимлари касаба уюшмаси тизимида 168 нафар аъзоларидан 136 аъзолар (80,9 %) иштирок этиб, аммо 32 аъзо узрли сабабларга кўра иштирок эта олмади. Кун тартибидаги масала бўйича касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Казакбаева Гулчехра Атабаевна сайланди.
Йиғилиш кун тартибидаги, масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари ўқиб эшиттирилиб, масалалар мухокама қилиб олинди. Ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш доирасида бу йил бўлиб ўтадиган ҳисобот-сайловларни шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлашга доир тушунчалар бериб ўтилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: