МАЗМУНЛИ ДАМ ОЛИШ

Президентимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда ички туризмни ривожлантиришга қаратилган эътибори натижасида фуқаролар юртимизнинг тарихий, маданий ва диққатга сазовор жойлар билан яқиндан танишиш имкониятларига эга бўлмоқда.

Жумладан, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ишчи ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида касаба уюшмалари томонидан ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор жойларга 7799 нафар ҳамда тарихий шаҳарларига 7279 нафар, жами 15078 нафар ходимлар ва улар оила аъзоларининг саёхатлари уюштирилди.

Шу қаторда, яқинда ўз фаолиятини бошлаган Тахтакўпир туманида жойлашган «Қаратерең» этно-туристик комплексига ҳам бир қатор ишчи ходимларнинг саёҳати ташкил этилиб, кўлнинг табиатидан ва ҳудуднинг ҳавосидан шунингдек, комплексда яратилган барча шароитлар билан яқиндан танишиб, мазмунли дам олдирилди.