Муносиб меҳнат шароити йўлида

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши ўзига белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан жорий йилда бир қатор тадбирларни амалга оширди.

Айтайлик, ишчи-ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун соғлом турмуш тарзини яратиш, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, шунингдек, маданий ва маърифий дам олишни ташкил этишда кўмаклашишсингари қатор вазифалар шулар жумласидан. Қолаверса, ижтимоий шерикликни кенгайтириш борасида жамоат шартномалари юзасидан “Суенли” ирригация тармоғи бошқармаси, Ғазначилик бошқармаси, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси, “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамияти, “Қўнғирот сода заводи” масъулияти  чекланган жамияти қўшма корхонаси, Мўйноқ тумани ҳокимлиги, АСК ходимлари касаба уюшмаси Мўйноқ туман кенгаши, Ирригация бўлими, туман ободонлаштириш бошқармаси, Элликқалъа тумани 18-сонли болалар мусика ва санъат мактаби касаба уюшмаси қўмиталарининг 2024 йилги ишлари батафсил ўрганилиб, камчиликларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Яна шунингдек, жамоат шартномаларнинг бажарилишига оид 2-ЖШ формаси бўйича ҳисоботлар умумлаштирилиб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига тақдим қилинди.

Корхона ва ташкилотларда жамоат шартномаларни бажариш юзасидан ижобий кўрсаткичларга эришилди. Хусусан 2023 йил якуни бўйича 6603 жамоат шартномалари қабул қилиниб, 100 фоизни ташкил этди ва бу орқали  229424 нафар ишчи-ходимлар имтиёз ва кафолатлардан фойдаланди. Шундан Агросаноат мажмуи касаба уюшмаси хизматидаги  4343, юридик томонларда фаолият юритувчи 49494, транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси соҳасидаги 98, юридик томонлардаги 9876, шунингдек, тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги 337, юридик томонларда фаолият юритувчи 16166, соғлиқни сақлаш соҳасидаги 292, юридик томонларда фаолият юритувчи 38364,  Давлат муассасалари тармоғидаги 152 юридик тарафларда ишловчи 17554, Маданият, спорт ва туризм тармоғида 100 юридик тарафларда ишловчи 7796, Энергетика нефт-газ ва геология тармоғида 7 юридик тарафларда ишловчи 6905, қимё ва фармацевтика саноати тармоғида 2 юридик тарафларда ишловчи 1925 Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация соҳасида 6, юридик томонларда фаолият юритувчи 1714 нафар ходимлар жамоат шартномаларда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиб келишганини таъкидлаш лозим.

Жамоа шартномалари орқали 2023 йилда ҳар бир ходимга ўртача сарф қилинган маблағ миқдори 5 млн. 324 минг 600 сўмни ташкил қилди.

Қабул қилинган жамоат шартномаларига ходимларга маош тўлаш, устамалар, қўшимча тўловлар ва компенсациялар тартибини белгилаш билан боғлиқ аниқ нормалар киритилган. Бундан ташқари, ушбу ҳужжатда меҳнат хавфсизлиги даражасини ошириш, санитария-гигиена ҳолатларини янада яхшилаш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари бўйича ўқитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Иш ва дам олиш вақтларини тартибга солиш бўйича кўпгина корхона ва ташкилотларда асосий узайтирилган ва қўшимча дам олишлар бериш тизими йўлга қўйилган.

Ижтимоий ҳимояга мухтож кам таъминланган оилалар, ногиронлар, аёл-қизлар ва ёшларни моддий томондан қўллаб-қўвватлаш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2024 йил 04 март кунги 12-18 «с» сонли қарори билан тасдиқланган “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қўвватлаш йили” дастури асосида жорий йилнинг 11 ойи давомида 10417 шахсларга жами 4 млрд. 181 млн. 581 минг 800 сўмлик моддий ёрдамлар ва қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ижроия қўмитасининг 2024 йил 5 август кунги “Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган “Энг яхши ижтимоий шерик” танловини ўтказиш тўғрисида” ги 12-119 “с” сонли қарорига мувофиқ шу йилнинг 20 август санасида танловнинг  ҳудудий босқичи ўтказилди. 1- ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, 2-ўрин Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда 3 ўрин Хўжайли туман ободонлаштириш бошқармасига насиб этди. Бундан ташқари мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича фуқаролардан жами 64 та  мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан  30таси қаноатлантирилди, 1таси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ва 1 мурожат Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва Камбағалликни қисқартириш вазирлигига чора кўриш учун юборилди, 15 та мурожаат юзасидан  тушунтириш ишлари олиб борилди, 8 та ҳолатда иш берувчига тақдимномалар киритилди, 1 мурожат ўрганиш жараёнида қаноатландирилганлиги сабабли ва 1 мурожат мурожат эгасининг аризасига биноан кўрилмасдан қолдирилди ҳамда 2 мурожат бўйича ҳозирги кунда суд жараёни давом этмоқда ва 5 мурожат иш юритувда. Натижада  жами 702 миллион 461 минг 198 сўм иш ҳақилари ҳамда меҳнат таътил пуллари мурожаатчиларга тўлаб берилди.

Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий

манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими