Шу йилнинг 3-4 апрель кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши тегишли масъул мутахассислар томонидан Элликқалъа тумани тармоқ кенгашлар ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларга касаба уюшмаси ишлари устав талаблари асосида олиб бориш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Амалий ёрдам кўрсатиш давомида касаба уюшмаси органларида аниқланган ҳато-камчиликларни бартараф этиш бўйича Кенгаш маъсул ходимлари томонидан ўқув-семинар ташкиллаштирилди. Ўқув-семинарда касаба уюшма фаолиятини ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, қўмитада иш юритишни, ҳужжатларни расмийлаштириш, жамоат шартномаларни қабул этиш, бажарилишини назорат қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари, мурожаатлар билан ишлаш, маданий-марифий ва спорт тадбирларини ташкиллаштириш, касаба уюшмаси бюджетининг мақсадли сарфланиши тўғрисида тушунчалар берилди.
Ўқув-семинарда, Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисиниг ўринбосари, Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Жалменов Улуғбек Абылаевич, Элликқалъа тумани хокимининг ўринбосари Раджаббаев Усманбек Карамаддиновичлар иштирок этти.
Ўқув-семинар якунида қатнашувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: