Байрам шодиёналари давом этмоқда

Муҳтарам Президентимиз тамонидан 2020 йил 23 ноябрьдаги 648-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги Низом қабул қилинди.

11-ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” белгилашда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари Қорақалпоғистон Кенгаши тамонидан “Янги Ўзбекстонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида шу йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Муйноқ туманида жойлашган “Ақ кеме” болалар дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳида Қорақалпоғистон кенгаши аппарати, туман кенгашлари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма раислари иштирокида Қорақалпоғистон Кенгашининг Ижроия қўмитаси мажилиси, спорт мусобақалари, Мўйноқтуманига саёҳатлар ташкил этилиб тадбир иштирокчиларига Кенгаш тамонидан байрам совғалари берилиб маданий тадбирлар ўтказилди.

7-Ноябрь күни Яшил макон умумхалқ акцияси доирасида қатнашувчилар Ақ кеме болалар дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳи ҳудудига 148 та мевали ва 210 та манзарали дарахтлар экилди.

Тадбирлар иштирокчиларини Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Р.Мадреимов Касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан табриклади.