Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг «Ишонч» ҳамда «Ишонч-Доверие» газеталари таҳририяти томонидан 2023 йил 6-октябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлис залида маҳалий матбуот муҳаррирлари, журналистлар, касаба уюшмалари ходимлари, фаоллари ва мухлислар билан очиқ мулоқот, ошкора фикр тарзида «Ишонч» ҳамде «Ишонч-Доверие» газеталарининг Қорақалпоғистон Республикасида кунлари» ижодий учрашуви ўтказилди.
Учрашувни Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси У.Жалменов кириш сўзи билан очиб ва ўз сўзида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг «Ишонч» газетасининг юртимиз мустақиллиги билан тендош эканлигини, ушбу даврда газета юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, катта лойиҳаларининг бажарилиши билан танишиш, касаба уюшмалари ҳаракатининг ривожланишига, касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ижобий ишларни кенг оммага еткизишда катта ҳисса қўшиб келаётганлигига алоқида тўқтаб ўтди.
Учрашувда “Ишонч» газетанинг муҳаррир ўринбосари Ж.Наханов ҳәмда мухбир У.Худайбердиевалар сўзга чиқиб, кейинги уч йил давомида юртимиздаги ўзгаришлар, амалга оширилган ишлар ва қўлга киритган мувафаққиётлар, олдимизда тўрган мақсадлар тўғрисида, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмаларидаги ўзгаришлар, “Ишонч” газетасининг босиб ўтган йўли, тарихи ҳамда юртимизда давлат томонидан оммавий ахборот воситаларига катта эътибор қаратилганлиги, журналист этикаси, таҳририят аъзоларининг келажакдаги вазифалари ва 2024 йилга “Ишонч” газетаси обунаси тартиби ва қоидалари тўғрисида кенг сўз юритди.
Учрашувда ижодий чекинишлар бўлди, муназарали турда ўтказилиб, иштирокчилар келажакта газетанинг янада қизиқарли, оммавийлигин таъминлашга қаратилган фикр ва таклифларини билдирди ва саволларига жавоблар олди.
Тадбирда худудий газеталарининг бош муҳаррирлари, Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ва касаба уюшмалари фаоллари иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: