“Ўзбекистон уюшмаларига 120 йил: Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” номли илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

23-апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан ташкил этилган Ўзбекистон касаба уюшмаларига 120 йил тўлишини кенг жамаотчиликка етказиш мақсадида Кенгаш мажлислар залида “Ўзбекистон уюшмаларига 120 йил: Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” номли илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Жалменов Улықбек Абылаевич кириш сўз билан очиб берди.

“Ўзбекистон касаба уюшмаларининг ташкил қилиниши тарихи ва Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари” тўғрисида Кенгаш ташкилий ишлар бўлими мудири Илмурадова Гулнара Рейпназаровна, “Қорақалпоғистон касаба уюшмаларининг ташкил қилиниш тарихи” тўғрисида Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиали Музиқа ва касб-ҳунар факультети ёшлар масалалари бўйича декан ўринбосари, Илмий тадқиқотчи Матжанбаев Аллаяр Жангабаевич, “Қўнғирот худудий темирйўлчилар касаба уюшма ташкилоти” тўғрисида Қўнғирот худудий темирйўлчилар касаба уюшмаси комитети раиси Ембергенов Амир Умирбаевичлар баёнот ўқидилар.

Конференция ишига Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғы Кенгеси Қўмита раиси ўринбосари Байрыева Алмагуль Курбановна ва бир қатор вазирлик, ташкилот раҳбарлари, касаба уюшма фаоллари, нуронийлар ва оммавий аҳборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.