11-ноябр «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрамини аъло кайфиятда кутиб олиш учун Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими кенгаши томонидан шу соҳанинг ҳамма бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллари учун илм даргоҳи ҳисобланган Қорақалпоқ давлат университети турмуши, «Репрессия қурбонлари» музейи ва Бердақ номидаги қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейлари билан таништириш бойича саёҳат ташкил қилинди.
Саёҳатдан сўнг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллари учун университет базасидаги овқатланиш шаҳобчасида шаҳар бўлими кенгаши томонидан байрам дастурхони ёзилиб, мусиқали ва кўнгилочар кеча ташкил қилиниб, иштирокчиларга қимматбаҳо эсдалик совғалари берилди.
Кечада Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Федерациянинг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов сўзга чиқди ва барчани байрам билан табриклади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: