Шу йилнинг 8 май куни Ўзбекистон касба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшма Федерацияси, Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон камбағалликни қисқаптириш ва бандлик вазирлиги қошидаги оила ва хотин-қизлар қўмитасининг “Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлари ҳамда имкониятлари кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-809-сонли Қонунини амалга ошириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кўламида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирга Ўзбекистон касба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Оила ва хоти-қизлар қўмитаси масъул ходимлари ҳамда туман (шаҳар)лардаги ОФЙ, МФЙларнинг хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.
Тадбирни Сенатор, Ўзбекистон касба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов очиб берди ва олиб борди.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлим мудири А.Отеўлиев иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлари ҳамда имкониятлари кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида 2022 йил 15 декабрдаги 809-сон Қонунининг мазмуни, бугунги кундаги долзарблиги тўғрисида кенг тушуншалар берди.
Сўнг Ўзбекистон касба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши меҳнат хуқуқ инспектори П.Турсынов томонидан меҳнат шартномаларини бекор қилишда хотин-қизларга берилган енгилликлар, иш берувчиларнинг вазифалари тўғрисида тушунщалар берди.
Тадбир сўнгида иштиоркчилар ўзларининг қизиқтирган соволларига жавоблар олдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: