«Менинг Президентим» ижодий ишлар танловининг III Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Қорақалпоқ давлат университети базасида «Менинг Президентим» ижодий ишлар танловининг III Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Танловга шаҳар ва туман босқичи ғолибларидан жами 17 нафар ўқувчилар иштирок этдилар. Дастлаб ўқувчилар 1 соат давомида «Менинг Президентим» мавзусида «Power point» дастурида тақдимот таёрладилар ва сўнгида уни ҳимоя қилдилар. Ҳакамлар ҳайьати томонидан ўқувчиларнинг чиқишларини танлов низоми мезонлари асосида баҳолаб борди.

Танлов натижасида Бўзатов тумани 13-сонли умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Сарыбаева Гулферуз Боранбаевна 1-ўрин, Беруний тумани 30-сонли умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Рахманов Севинч Шухрат қизи 2-ўрин, Нукус тумани 1-сонли умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Узақбергенова Ажим Таўласбаевна 3-ўрин соҳиблари деб топилдилар ва танловнинг тўртинчи босқичига йўлланма олди. Ғолиб ва совриндор ўқувчилар ва уларнинг устозлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.