Жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиш бўйича умумий йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 28 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар бошқармасида жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиш бўйича умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда бошқарма бошлиғи А.Давлетов, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Э.Қосбаевларнинг ҳисоботлари тингланди.

Ходимлар ўртасида меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий манфатларини ҳимояси, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатлигининг бошқа хил шикастланиши олдини олиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларга махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя воситалари ва гигиена воситалари билан таъминлаш, меҳнат ва дам олиш тартиблари, имтиёзлар ва компенсация тўловлари, шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларига бўлган талабларга қандай амал қилинаётганлиги, ходимларнинг меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаб, уларнинг малака даражасини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи тўланиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

2021 йил давомида бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти аъзоларининг болалари Муйноқ туманидаги “Ақ кеме” ва Элликқалъа туманидаги “Орол боллари” ёзги дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳларида соғломлаштирилди.

Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти аъзоларига Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Умит гулшани” санаторийси, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Оқ-тош” санаторийси ва Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Зомин” санаторийларига бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ҳисобидан йўлланмалар олиб берилди.

Йиғилишда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси С.Отеўлиев сўзга чиқиб бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамияти, шунингдег касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда олдимизда турган вазифалар тўғрисида айтиб ўтди.

Йиғилиш якунида йиғилиш иштирокчилари томонидан ўз-аро фикир олмашувлар, савол-жавоблар, таклифлар ва суҳбатлар бўлиб ўтди.