Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши томонидан “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами арафасида “Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари” шиори остида маданий-маърифий ва мурувват тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ҳодимлари ва фаоллари билан Республика кўп тармоқли болалар тиббиёт марказидан хабар олинди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси З.Палуаниязовалар иштирок этиб, марказнинг тиббиёт ходимлари билан учрашди ҳамда даволанаётган болаларнинг хол аҳволи ва шаройитлари билан яқиндан танишиб улар билан суҳбатлашди.
Республика кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази 335 та ўринга мулжалланган бўлиб, унда 416 нафар ходимлар фаолият олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда 210 нафар болалар даволанмоқда.
Учрашув давомида тиббиёт марказининг бир қатор меҳнаткашларига касаба уюшмаларининг “Фахрий ёрлиқ” ҳамда даволанаётган болаларга совғалар топширилди.






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: