Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармонида оммавий спортни ривожлантириш бўйича оилалар, синфлар, меҳнат жамолари ва ҳудудлар орасида спорт мусобақаларини мунтазам равишда ўтказиш белгилаб берилган.
Ушбу топшириқ юзасидан тиббиёт муассасалари ходимларини жисмоний фаоллигини ошириш, саломатликларини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2023 йил 13 сентябрдаги “Тиббиёт муассасалари ходимлари орасида “Соғлиқни сақлаш вазири кубоги -2023” спорт мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисида”ги қўшма қарорини бажариш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасы соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг қўшма қарори асосида жорий йилнинг 28-сентябрь куни Нукус шаҳрида Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамиятлик саломатлик техникуми спорт базасида тиббиёт муассасалари ходимлари орасида ”Соғлиқни сақлаш вазири кубоги-2023” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи спортнинг мини-футбол, шашка, шахмат ва стол тенниси түрлари бўйича ўтказилди.
Спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида тиббиёт муассасаларидан 15 жамоа таркибида 230 дан ортиқ ходимлар иштирок этдилар.
Спорт мусобақалари якунида ҳар бир спорт тури бўйича ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг биргаликдаги тегишли даражадаги дипломлари, медальлари ва қиммат баҳо совғалари билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: