Академия вакиллари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 август кунги ПҚ-5227-сон қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йили фаолиятини бошлаган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси Марказий Осиёда ягона бўлган меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасига олий маълумотли етук кадрларни тайёрлаб бериш мақсадида ўз фаолиятини бошлаган.

Ҳозирги кунда, меҳнат муносабатлари йўналишида малакали мутаҳассис кадрларни тайёрлаш нафақат Ўзбекистонда, балки, ривожланган давлатларда ҳам муҳим стратегик вазифалардан бири ҳисобланади.

Касаба уюшма органларининг Академияда 2024-2025 ўқув йили учун қабул бошланганлигини кенг жамоага тарғибот қилиш ва олий мутаҳассисликга эга кадрларга муҳтожлиги бўлган ходимларни ўқитишни режалаштирган ташкилотлар билан ишлаш белгиланганлиги муносабати билан, шу йилнинг 17 май куни Қорақалпоғистон Республикасига Академия Ходимлар бўлими бошлиғи Бозорбоев Хусан Турабекович ва Академия Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бўлим бошлиғи Холиқов Тошпулат Суюновичлар олий таълим муассасалари, ўрта-маҳсус таълим ташкилотлари вакиллари, халқ таълими вакиллари, абитурентлар, касаба уюшма фаоллари ва йирик корхона ва ташкилотлар вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Академияда бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар ва 2024-2025 ўқув йиллари учун кундузги, сиртқи таълимнинг бакалавр йўналишига абитуриентларнинг Академияга ҳужжат топшириши билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан иштирокчиларга тушунчалар берилди. Шу билан бирга давра суҳбати иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олди.