Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Қорақолпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси тармоқ тизимидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги «AMUDARYOTEX» хорижий корхонасида жорий йилнинг 24 март куни 2019-2022 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномаси бандларининг 2021 йилда бажарилиши бўйича йиғилиш конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон Тадбиркорлик.бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Қорақолпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси раиси Қ.Бекманова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақолпоғистон Кенгаши ижтимоий ҳимоя бўлими мудири П.Торемуратов ва бўлим етакчи мутахасиси Е.Утепбергенов иштирок этди.
Конференцияда 2021 йилда жамоа шартномаси ва иловаларининг бажарилиши бўйича корхона директор ўринбосари А.Юсупов, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ф.Кабулов ҳамда текшириш комиссияси раиси М.Аўезовларнинг ҳисоботлари тингланди. Маърузаларда корхонанингнинг ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий соҳалари тўлиқ қамраб олинди.
Конференцияда Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Қорақолпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси раиси Қ.Бекманова сўзга шиқиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 2021 йиль давомида 7 та устувор йўналишда амалга ошиган ишлар бўйича маълумот берди.
Конференция иштирокчилари узлари қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Конференция сўнгида делегатлар 2021 йилда жамоа шартномаси, унинг иловалари бажарилишини қониқарли, деб топдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: