Кубок мусобақалари ўтказилди

Тиббиёт муассасалари ходимларини жисмоний фаоллигини ошириш, саломатликларини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2026 йилнинг 20-октябрь куни Нукус шаҳрида эркаклар ва хотин-қызлар ўртасида спортнинг мини- футбол, шашка, шахмат, стол тенниси турлари бўйича “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ҳәмда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси раиси кубоги” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Кубок мусобақалари якунида спортнинг мини-футбол тури бўйича эркаклар ўртасида I ўринни Ўзбекистон шифокорлар Ассоциациясы Қорақалпоғистон бўлими, II ўринни Чимбой туман соғлиқни сақлаш бўлими, III ўринни Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси, аёллар ўртасида I ўринни Қораузак туман тиббиёт бирлашмаси, II ўринни Шўманой ва III ўринни Мўйноқ туман тиббиёт бирлашмалари командалари эгаллади.

Шунингдек, спортнинг стол тенниси тури бўйича аёллар ўртасида I ўринни Тахиятош туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси С.Уразбоева, II ўринни Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими мутахассиси Л.Алиева, III ўринни Қонликўл туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Д.Куатова, эркаклар ўртасида I ўринни Амударё туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобчиси А.Юлдашев, II ўринни Мўйноқ туман тиббиёт бирлашмаси шифокори С.Эшанов, III ўринни Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиали ҳисобчиси И.Аметов, спортнинг шахмат тури бўйича аёллар ўртасида I ўринни Амударё туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси М.Давлетбоева, II ўринни Кегайли туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Г.Кадиримбетова, III ўринни Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси С.Кадиримбетова, эркаклар ўртасида I ўринни Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиали шифокори Ж.Еримбетов, II ўринни Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Х.Дурдиев, III ўринни Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси лаборанти П.Ходжахметов, спортнинг шашка тури бўйича аёллар ўртасида I ўринни Қонликул туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Н.Узақбаева, II ўринни Тақиятош туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси К.Аметова, III ўринни Мўйноқ туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси И.Абуллаева, эркаклар ўртасида I ўринни Хўжайли туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Ш.Абдурахманов, II ўринни Қораузак туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Р.Жамуратов, III ўринни Қонликўл туман тиббиёт бирлашмаси фельдшери Р.Тореевлар эгалладилар.

Кубок мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тегишли даражадаги диплом, медаль ва қиммат баҳо совғалари билан тақдирланди.

Кубок мусобақаларининг ҳар бир спорт тури бўйича ғолиблари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган финал босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.