Сўнгги йилларда мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, яшаш шароитларини яхшилаш, мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, ушбу ишларда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Касаба уюшмалари томонидан ҳар йили кексаларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, уларнинг маданий дам олишларини, тарихий шаҳар ва зиёратгоҳларга саёҳатларини ташкил этиш ҳамда тизимдаги санаторийларда саломатликларини мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида яшовчи нуронийларга Хоразм вилоятидаги «Хонқа» санаторийси ҳамда Тошкент шаҳридаги «Коҳинур» санаторийларига бепул йўлланмалар берилиб, уларнинг мароқли дам олишлари ташкил этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Рафиқов Қудратулла Мирсагатович ташаббуси билан Бўзатов туман ҳудудидаги жами 28 нуронийларни Тошкент шаҳридаги «Чинобод-Плаза» санаториясида бепул соғломлаштириш учун 27-июль куни тиббиёт ходимлари кузатувида Нукус темир йўл вокзалидан кузатиб қўйилди.
Нуронийларни соғломлаштиришдан ташқари Тошкент шаҳридаги диққатга сазовор жойларга саёҳатлари ҳамда маданий дам олиш масканларига олиб боришлари ташкил этилади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: