Тадбир Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқовнинг “Миллат Шавкати” китоби тақдимотига бағишланди.
Жорий йилнинг 15-сентябрь куни Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида, Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси Назаров Нодирбек Аскарович ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Сейтназаров Ерғали Ержановичлар бошчилигида ўтказилди.
Маърифий учрашувда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, сенатор Қудратилла Рафиқов қаламига мансуб асарга бағишланган маъруза тингланди.
Нодирбек Назаров китобда илгари сурилган миллий ўзликни англаш, тарихий хотирани эъзозлаш ва Ватанга садоқат ғояларининг бугунги кун учун аҳамиятига алоҳида тўхталди. Шунингдек, сўнгги ўн йилликда мамлакатимизда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар ва барча соҳалардаги ижобий янгиланишлар ҳақида фикр юритилди.






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: