Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан шу йилнинг 27 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мажлислар залида болаларнинг ёзги соғломлаштирилиши ташкилотчиларининг Анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда болаларни соғломлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мувофиқлаштирувчи гуруҳи аъзолари, тегишли вазирликлар, корхона ва ташкилот вакиллари, соғломлаштириш оромгоҳлари бошлиқлари ҳамда ходимлари иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, сенатор Улуғбек Жалменов ёз мавсумида Республикамиз ҳудудидаги 80 та соғломлаштириш оромгоҳларида жами 23 минг 566 бола (шундан, 11 та стационар оромгоҳларда 6 минг 816 нафар (шундан, касаба уюшмалари хисобидан 2 минг 662 нафар бола, Меҳрибонлик уйи 90 нафар тарбияланувчилари ва боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилаларининг 2 минг 369 нафар бола, жами 2 минг 459 нафар бола, ҳокимликлар хисобидан 1 минг 695 нафар бола) ва 69 та маданият ва спорт соғломлаштириш майдончаларига 16 минг 750 нафар бола) соғломлаштирилганли ҳақида маълумот бериб ўтди.
Анжуманда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ёз мавсумида болаларнинг дам олишини ташкиллаштири ва ўтказишда фаоллик кўрсатган Нукус шаҳрида жойлашган “Туран” оромгоҳи бошлиғи Нуратдинов Қыдырбай «Энг яхши оромгоҳ бошлиғи» номинацияси бўйича, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли Мўйноқ туманида жойлашган “Ақ кеме” оромгоҳи (оромгоҳ директори Сейтбекова Зерхан) “Энг яхши оромгоҳ-2021” номинацияси бўйича, Беруний туманида жойлашган “Роҳат” оромгоҳи бошлиғи Мамутов Шукурулло “Энг масъулиятли ташкилотчи” номинацияси бўйича, Элликқалъа туманида жойлашган “Орол болалари” оромгоҳи тарбиячиси Реимбаева Феруза “Энг ғамҳўр тарбиячи” номинацияси бўйича,Тахитош туманида жойлашган “Айдын жол” оромгоҳининг спорт мураббийи Курбанбаев Мухаммедин «Энг яхши спорт мураббийи» номинацияси бўйича, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашига қарашли Тўрткўл туманида жойлашган “Лочин” оромгоҳининг тўгарак раҳбари Зарипова Азиза «Энг моҳир тўгарак раҳбари» номинацияси бўйича, Қорақалпоғистон Республикасы санитария-эпидемиология тинчлик ва жамият саломатлик хизмати бошқармасининг бўлим бошлиғи Ерлепесова Гульчехра «Энг яхши тиббиёт ходими» номинацияси бўйича,
Элликқалъа туманида жойлашган “Орол болалари” оромгоҳи ошпази Муртазаев Саламат “Энг яхши пазанда” номинацияси бўйича, Нукус шаҳрида жойлашган “Арал” оромгоҳининг тарбиячиси Сапарова Айзада «Энг фаол етакчи» номинацияси бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Хуқуқбузорлиқ профилактикаси бошқармаси бўлимчаси бошлиғи подполковник Ибрагимов Кеунимжай «Энг фаол ички ишлар идоралари ходими» номинацияси бўйича ва Беруний тумани ҳокими Сапарбаев Атабек “Энг жонкуяр ҳоким” номинацияси бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг қимматбаҳо совға ва дипломлар билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: