«Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақалари ўтказилмоқда

Маълумки Республика бўйча “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассаса (мактаб)лари ходимлари ортасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 67-моддасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил қилиш, спорт инфратузилмасини яхшилаш ва зарур спорт инвентарлари билан жихозлаш, ходимларнинг жисмоний фаоллик даражасини ошириш, таълим муассасаларидаги спорт секциялари ва тўгараклари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, ўқитувчиларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланиш учун шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,  Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг қўшма қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида ҳәм спорт мусобақалари давом этмоқда.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман(шаҳар) бўлинма кенгашилари ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида “Соғлом танада-сифатли таълим” шиори остида таълим муассаса (мактаб)лари ходимлари ўртасида спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари бўйича секторлар ва туман(шаҳар) босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги 688 та таълим муассаса(мактаб)ларида 19366 нафардан ортиқ ходимларининг иштироки таъминланиб, ғолиблар Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидон диплом ва совғалар билан тақдирланди. Ҳар бир спорт тури бойича 1-ўринни эгаллаган ғолиб (жамоа)лар кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Мусобақанинг кейинги босқичлари туман(шаҳар)ларда давом этмоқда.