2026 йил 16 апрель куни Нукус шаҳридаги 22-сонли ўрта мактабда ёш ўқитувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими томонидан ташкил этилди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёш ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаоллигини ошириш ҳамда таълим соҳасидаги иштироки ва ташаббусларини рағбатлантиришдан иборат бўлди. Таъкидлаш жоизки, ушбу мактаб жамоасининг қарийб 30 фоизини ёш ўқитувчилар ташкил этади.
Тадбир давомида иштирокчилар ўртасида қизғин мулоқот бўлиб ўтди, соҳадаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, ўқитувчилар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилиб, иштирокчиларнинг билим ва салоҳияти синовдан ўтказилди.
Интеллектуал баҳсларда фаол иштирок этган жамоалар орасидан ғолиблар аниқланиб, улар муносиб тақдирланди.






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: