Тиббиёт муассасалари ходимларини жисмоний фаоллигини ошириш, саломатликларини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасы соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг қўшма қарори асосида Қорақалпоғистон Республикасы ҳудудий болалар тиббий реабилитация марказида тиббиёт муассасалари ходимлари орасида спортнинг мини-футбол, шашка, шахмат ва стол тенниси түрлари бўйича Спартакиада мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
Спартакиада мусобақалари якунида спортнинг мини-футбол тури бўйича:1 ўринни Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси, II ўринни Кегайли туман тиббиёт бирлашмаси, III ўринни Шоманой туман тиббиёт бирлашмаси командалари эгаллади.
Спартакиада ғолиблари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тегишли даражадаги диплом, медаль ва қиммат баҳо совғалари билан тақдирланди.
Спартакиада мусобақаларининг ҳар бир спорт тури бўйича ғолиблари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган финал босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: