Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 67-моддасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил қилиш, спорт инфратузилмасини яхшилаш ва зарур спорт инвентарлари билан жихозлаш, ходимларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш, таълим муассасаларидаги спорт секциялари ва тўгараклари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, ўқитувчиларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланиш учун шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпогистон Кенгаши Ижроия Қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаларининг қўшма қарорининг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши ижроия қўмитаси, Нукис шаҳар мактаби қошидаги мактаб таълим бўлими, Нукус шаҳар 1-сонли спорт мактаби, Ёшлар ишлари агентлиги Нукус шаҳар бўлими қўшма қарори билан «Соғлом танада-сифатли билим» шиори остида Нукус шаҳар ўрта таълим муассасаларида футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат, соч турлари бўйича 1-сектор 38-мактаб, 2-сектор 21-мактаб, 3-сектор 32-мактаб, 4-сектор 6-мактабларда ўтказилиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг 10 апрел куни шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Мусобақада якунида енг яхши ҳаракат қилган спортчилар юқори ўринларга эга бўлади. Ҳар бир сектордан юқори натижага кўрсатиб, 1-ўринни эгаллаган иштирокчилар мусобақанинг шаҳар 2-босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Беш ташаббус олимпиадаси бўйича мусобақаларнинг қолган турлари бўйича спорт мусобақалари кейинги кунларда режа асосида ташкил этилади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: