2025 йил 3-февраль куни Нукус шаҳар 1-сонли умумтаълим мактабида 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ҳамда 2025 йил учун жамоа шартнома бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ҳисобот сайлови юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош хисобчиси А.Асадов, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича маъсул ташкилотчиси Р.Абдурахманов ва Нукус шаҳар бўлинмаси Кенгаши райсис М.Даулбаевлар иштирок этди. Йиғилишда мактаб маъмурияти ва касаба уюшмаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси бандларининг ижроси бўйича ҳар икки томоннинг ҳисоботлари тингланди. Йиғилишда жамоа шартномаси бандларининг 2024 йилда бажарилиши қаноатлантирарли деб қарор қабул қилинди.
Шундан сўнг мактаб касаба уюшма қуматасининг ҳисобот сайлови юзасидан кун тартибидаги 2020 йил феврал ойидан 2025 йил феврал ойи оралиғида бажарилган ишлар бўйича иш берувчи ва касаба уюшмаси комитети ҳисоботлари тингланди ва ҳисобот даврида касаба уюшмаси ташкилотининг эришган натижалари, шу билан бир қаторда фаолиятни ташкил этишда мавжуд муаммолар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар чуқур таҳлил қилинди, келгусидаги фаолиятнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Шунингдек йиғилишда бошланғич касаба уюшмаси комитети таркиби ва бошланғич ташкилот раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилгандан кейин йиғилиш иштирокчилари орасида касаба уюшмалари фаолиятига оид масалалар бўйича қизғин баҳс мунозаралар бўлиб ўтди, ходимларни қизиқтирган саволларга иш берувчи ва касаба уюшмаси фаоллари томонидан жавоблар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: