Президент қарори билан мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида туризмни жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилиб, ҳудудларнинг улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш имкони яратилди. Натижада юртимизда туризм соҳасини тубдан ислоҳ қилиш жараёни бошланди. Маълумки, туризм соҳасидаги ўзгаришлар миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларидан бири бўлиб, у ҳудудларнинг жадал ривожланиши учун замин яратади.
26 ноябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгашида айни масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳузуридаги “Касаба сайр” шўъба корхонаси директори Хидиров Тўлқин Узакович ҳамда тармоқларнинг Қорақалпоғистон Республикаси кенгашлари, шаҳар ва туман кенгашлари ҳамда барча тармоқларда йирик корхоналардаги касаба уюшма қўмиталари раислари қатнашди.
Йиғилишни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси Улуғбек Жалменов очиб берди. Шундан сўнг корхона раҳбари Тўлқин Хидиров сўзга чиқди.
Жумладан, “ 2017 йилдан бугунга қадар Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида туризм соҳасида йирик ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Таҳлилларга кўра, 2015 йилда бизда бир вақтнинг ўзида республика бўйича бир куннинг ўзида 10 минг 200 нафар сайёҳ қабул қилинган. Ҳозирги кунга келиб ушбу кўрсаткич 70 мингдан ошди. Бу эса туристлар оқими тобора ортиб бораётганини кўрсатади. Айтиш жоиз, туризм дунёда энг долзарб ва керакли соҳа. Агар дунё бўйича рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, Франция бу борада етакчи. Ушбу давлатга йилига 1миллиондан зиёд сайёҳ ташриф буюради, Америка иккинчи, Испания ҳам ортда қолаётгани йўқ. Ўзбекистон мазкур соҳада аллақачон ўз йўлини топди. Туризм инфратузилмаси ривожланмоқда. Бундан ташқари ички туризм, экотуризм, маданий, зиёрат, гастрономик ва бошқа кўплаб туризмлар жадал ривожланиб бормоқда”,-дея келтирди Тўлқин Хидиров ўз сўзида.
Шунингдек йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволлар ва таклифлари атрофлича таҳлил қилинди ҳамда батафсил жавоблар олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: