КИТОБ-МАЪНАВИЯТ КЎЗГЎСИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида жорий йилнинг 31 январ куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси таркибидаги таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган касаба уюшмаси аъзолари ва Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган кўмитаси таркибидаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган касаба уюшмаси аъзолари иштирокида “Китоб-маънавият кўзгўси” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди.

Ўтказилган “Маънавият соати” га Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистонга меҳнати синган маданият ходими, “Дўстлик” ордени эгаси, шоира Гулистан Даулетова ва Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи О.Сапаровалар таклиф этилди. “Маънавият соати” меҳмонлари иштирокчиларга китобнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти, китоб ўқиш маданиятини ҳар бир оилада дастурга айлантириш, инсонларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини орттириш бўйича ўзларининг ҳаётий кечирмаларини айтиб берди. Шунингдек, шоира Г.Даулетова ўзининг ёзган  қўшиқларининг яратилиш тарихи, ёзган қўшиқларига бастакорлар томонидан кўй басталангани ва халқимизга кенг тарқалаётганини айтган бўлса, ёзувчи О.Сапарова ўзининг ёзган «Тәғдир соқпақлары», «Қайдасаң Чинара», «Үш автордың бир қаҳарманы» ва ҳакозо мавзуларда ёзган китобларидан парчалар ўқиб берди.

Ўтказилган “Маънавият соати” қизиқли ва иштирокчиларда катта таъсирлар қолдирадигандек мазмунли бўлиб ўтди.