«Ким эпчил, ким чаққон» спорт мусобақаси

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллик муносабати билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан Нукус шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ходимлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, дартс турлари бўйича жори йилнинг 24 август куни спорт мусобақаси ўтказилди.

Ўтказилган спорт мусобақасига шаҳардаги барча мактабгача таълим ташкилотларида ишловчи ходимлар иштирок этиб, ўзларининг жисмоний қобилияти ва чаққонлигини кўрсатиб, ўзаро ўзаро беллашдилар. Қизғин баҳс ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа ходимларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб, уларнинг ғалабага бўлган иштиёқини мустаҳкамлади. Ҳамма иштирокчилар мусобақада ғолиб бўлиш учун астойдил харакат қилишди.

Мусобақа якунида барча спорт турлари бўйича ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.