Шу йилнинг 5-май куни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий болалар реабилитация марказида Қорақалпоғитсон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ҳамширалар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими билан ҳамкорликда «12-май Халқаро ҳамширалар куни» муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Байрам тадбирида соҳасида фаол меҳнат қилаётган, ўз касбининг фидоийилари бўлган 5 нафар ўрта тиббиёт ходимларига Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан таёрланган Фаҳрий Ёрлиқ ва қиммат баҳо совғалари топширилди.
Бундан ташқари, тадбирда «12-май Халқаро ҳамширалар куни» байрами муносабати билан ўрта тиббиёт ходимлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” кўрик-танловининг Республика босқичининг номинациялар бўйича 1-ўрин ғолимблари Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Ўзбекстан соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг ҳамкорликдаги тегишли даражадаги диплом ва қиммат баҳо совғалари, шунингдек Республика босқичининг номинациялар бўйича 2-3-ўрин ғолимблари Ўзбекистон Ҳамширалар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан диплом ва қиммат баҳо совғалари билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: