Навоий ва Бобур мероси бебаҳо бойлик

«Нукус халқаро аэропорти» МЧЖда буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Мухаммад Бобур таваллудига 540 йил тўлиши муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб утди. Ўтказилган тадбир Нукус шаҳридаги Президент таълим муассасалари агентлигига қарашли И.Юсупов номидаги ижод мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилди. Тадбирни аэропорт касаба уюшмалари кенгаши раиси Р.Х.Алланиязов очиб берди. Сўнг ижод мактаби вакиллари сўзга чиқиб буюк алломаларнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини гапириб ўтдилар. Алломалар ҳаёт йўли ва ижоди бўйича тайёрланган саҳна кўринишлар, мактаб ўқувчиларининг Навоий ғазалларидан ифодали ўқиб беришлари ва бошқа концерт дастурлари, чиқишлар билан тадбир давом эттирилди. Ўтказилган тадбир ҳар томонлама қатнашчиларда ва томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Тадбир сўнгида аэропорт раҳбарияти билан ижод мактаби вакилларига эсдалик совғалар тақдим қилиниб, ташаккур билдирилди.

Тадбирнинг бадъий қисми якунлангач, И.Юсупов номидаги ижод мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари учун Нукус халқаро аэропорти ҳудудига саёҳат ташкил қилинди. Бу учрашув ўқувчи ёшларда катта таассурот қолдирди.