Ғолиблар аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунги “Саломат турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПП-6099 сонли Фармонинда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши тамонидан туман Кенгашлари ўртасида спортнинг кичик-футбол тури буйича 2024-йил 27 август  куни мусобақа ўтказилди.

2024-йил 27-август  кунлари  пойтахтимиздаги Қорақалпоқ Давлат Университети спорт залида ўтказилди. Мусобақа Низоми бўйича 1/8 финалга Қанликўл тумани, Нукус туман, Муйноқ тумани, Кегейли тумани, Амударё тумани, Қораўзак тумани, Тахтакўпир тумани ва Шўманой туман Кенгашлари ўзаро беллашди ва ғолиб бўлған 1 ва 2 жамоалари кейинги босқичга чиқишга муяссар бўлишди.

27-март куни ўз-аро беллашиб ¼ финал босқичида Қанликўл, Мўйноқ, Амударё ва Нукус туман Кенгаши жамоалари ўз-аро ғолиблик учун беллашди.

Финал босқичида 1-ўринни Нукус туман Кенгаши жамоаси, 2-ўринни Қанликул туман Кенгаши, 3-ўринни Мўйноқ туман Кенгаши жамоаси ходимлари эгаллашга мувофиқ бўлишди.

Мусобақа якунида 4 та номинация бўйича ҳам ўйинчилар аниқланиб, улардан «Энг яхши дарвозабон», «Энг яхши тўпурар», «Энг яхши ҳимоячи» ва  «Энг яхши ўйинчи» номинациялари бўйича уйинчилар аниқланиб мусобақа ташкилотчилари тамонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Мусобоқада жами 84 та ходим иштирок этишди. Тақдирлаш маросимига Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси  Қорақалпоғистон  Кенгаши раиси Р.Мадреимов ва ташкилий ишлар бўлими мудири М.Атамуратовалар қатнашди.