Бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолиятини устав талаблари асосида ташкил этиш” мавзусидаги ўқув-семинар

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 2022 йил 16-18 ноябрь кунлари Муйноқ тумани “Оқ кема” болалар дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳида “Бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолиятини устав талаблари асосида ташкил этиш мавзусидаги ўқув-семинари ташкил этилди.

Ўқув-семинарда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тўрткўл, Элликқалъа ва Беруний туман бўлинмаси таркибидаги 46 нафар бошланғич касаба уюшма фаоллари иштирок этти.

Ўқув-семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойида қабул этилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишларидан келиб чиқиб, Федерацияга аъзо бошланғиш касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини жонлаштириш ва натийжалилигини  ошириш, барча даражадаги касаба уюшмалари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва квалификациясини ошириш, шунингдек, касаба уюшмаси етакчиларини, мутаҳассис ва фаолларини ўқитилишини янада такомиллаштириш буйича комплекс тизимни ривожлантириш, касаба уюшмаси ва унинг кенгашларининг барча соҳадаги ишларини касаба уюшмаси аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда натийжали ташкиллаштириш, яратиш бўйича комплексли  чора-тадбирларни амалга ошириш, меҳнат муносабатларини ривожлантиришда касаба уюшмалари хизматчиларининг меҳнат соҳасида қонун билан ҳимоя қилинадиган хуқуқ ва еркинликларини, манфатларини таъминлаш, бозор иқтисодиёти даврида касаба уюшмаларининг асосий фаолият йўналишлари бўйича жамияттаги таъсирини кучайтириш енг ахамиятли вазифалардан бири бўлиб топилади.

Ушбу вазифаларни амалга ошришда, касаба уюшма етакчисининг вазифаси меҳнаткашларининг манфаатларини олдиндан кўра билиб ва махаллий шароитларни хисобга олган ҳолда, ушбу манфаатни турмушга конкрет сингдиришни амалга оширилишини кенгайтиришдан иборат. Касаба уюшма аъзоси, фаоли, касаба уюшмаси аппарати ходимлари, касаба уюшмаси етакчиси шундай ишни олиб бориш учун маълум бир билим ва кўникмаларга эга бўлиши зарур. Айирим холатларда касаба уюшма фаоллари сифатида фаолияти бўйича зарур бўлган билимлар ва амалий кўникмалар йўқ эканлиги сабабли муомоларнинг ўрин олиш эҳтимоли юқори бўлиб келмоқда.

Ўқув-семинар давомида Кенгаш раиси У.Жалменов касаба уюшмасида фаолият олиб бориш учун маҳсус билим ва коммуникатив хусусиятларга эга бўлиш кераклиги тўғрисида кенгроқ тўқталиб ўтди. Касаба уюшмаси фаолияти, меҳнат қонунчилиги, касаба уюшма хуқуқи, меҳнаткашларининг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бир қанча ишлар тажрийбалари, жамотчилик шартномалар асосида корхоналардаги меҳнат шароитларини яхшилашда касаба уюшмаси фаолларининг суҳбатлар олиб бориш маҳоратига эга, гапга уста (оратор), ўз харакатларини ва ишларини яхши ташкиллаштириши (организатор), конфликтли холатлардан кўрикмайдиган бўлиши кераклиги, касаба уюшмаси аъзоларига бериладиган қўшимча ижтимоий кафилликлар бўйича қонунда белгиланган нормалардан, имкониятлардан фойдаланиб, юқори даражада белгилаб олиш ва касаба уюшмаси ходимларининг салоҳиятини ошириш бўйича тушинтиришлар берилди.

Шунингдек, оқув-семинар дастурига асосан: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Гулнара Илмурадова “Касаба уюшма бошланғич ташкилотлари фаолиятини устав талаблари ва норматив ҳужжатлар асосида ташкил этиш, ишларни режалаштириш”, “Бошланғич ташкилотларда ўз қарорлари, юқори ташкилотлардан келувчи ҳужжатларни ижро этиш бўйича мониторинг олиб бориш” Кенгаш меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Полат Торемуратов “Меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчилик асослари. Жамоа шартномалари ва келишувлари”, “Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенцияларини амалга ошириш масалалари”, Кенгашнинг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Гулмурат Тлепов “Меҳнат жамоаларида маданий-маърифий ва спорт ишларин ташкил этишнинг асосий йўналишлари” мавзусида назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.

Ўқув-семинар якунида иштирокчилар ўзаро фикр алмашишди ва ўқув-семинар юзасидан анкета саволларига жавоблар олинди.