Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини, имкониятлари чекланган шахсларни, айниқса, ўзгалар кўмагига муҳтож ёлғиз кексаларни манзилли ижтимоий муҳофазасини кўчайтириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 2022 жыл 2-15 ноябрь кунлари оралиғида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» ғоясини мужассам этган мурувват тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ҳодимлари ҳамда фаоллари билан Чимбой туманида жойлашган эркаклар учун «Мурувват уйи»дан хабар олинди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раисининг ўринбосари М.Данияров иштирок этиб, ушбу уйда яшовчилар билан суҳбатлашди ҳамда уларнинг хол аҳволи, яшаш тарзи билан яқиндан танишди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан “Мурувват уйи”га жами 7 млн. 500 минг сўм ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.
Шу каби тадбирлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасаруффидаги ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида ташкил этилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: