Қорақалпоғистон Республика Нукус транспорт техникумида ўзгаришлар ва қўшимчалар билан янгиланган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бўйича янги Меҳнат кодексининг мазмун ва моҳиятини тушинтириш бўйича тадбир утказилди.
Тадбирга Ўзбекстон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши мурожатлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Уразбаев Оралбай, Ўзбекистон транспорт йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республика кенгаши раиси Гулмира Палуаниязова ва бошланғич касаба уюшмалари фаоллари иштирок этдилар.
Иштирокчиларга Конституцияга ва Меҳнат кодексига киритилган ўзгаришлар тўғрисида тушинтиришлар берилди ва саволларга жавоблар олдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: