«Оқ кема» оромгоҳида ҳудудий семинар ташкил этилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Мўйноқ туманидаги «Оқ кема» болалар дам олиш оромгоҳида «2022-йил – ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил етиш» мавзусида ҳудудий семинар ташкил этилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбари ўринбосари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, Сенатор У.Жалменов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакили Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Б.Султонов, Мўйноқ тумани ҳокими Б.Менглибаев, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, спортни ривожлантириш вазирлигининг маъсул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги барча оромгоҳлар раҳбарлари, тарбиячилар, етакчи ва ошпозлари, шунингдек, умумий ўрта таълим мактабларида ташкил етиладиган «Соғломлаштириш майдончалари» фаолиятига шаҳар ва туманларнинг халқ таълими бўлимларидан маъсул ходимлар, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти ҳамда шаҳар ва туманлари бўлимлари ходимлари, шаҳар ва туман ҳоким ўринбосарлари, ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари иштирок етдилар.

Семинар қатнашчилари «Оқ кема» оромгоҳида 2022 йил ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбари ўринбосари Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакили Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Б.Султоновлар кун тартибидаги масалалар юзасидан амалга ошириладиган долзарб вазифалар бўйича тушунчалар берди.

Шунингдек, семинарда ёзги мавсумни талаблар даражасида ҳар томонлама пухта ишланган режалар асосида беталофат ўтказиш борасида Халқ таълим, ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Маданият ва спортни ривожлантириш вазирликлари масъулларининг маърузалари тингланди.

Болаларнинг жорий йил ёзги соғломлаштириш мавсумини мароқли ва мазмунли ўтказишлари юзасидан аниқ чора ва тадбирлар белгилаб олинди.