Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан «Истиқлол» болалар дам олиш масканида ҳам кенг нишонланди

Яшариш ва янгиланиш баҳорий уйғониш тимсоли, миллий ўзлигимиз кўзгуси, маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган Наврўз олам барча соҳаларда, дала ва боғларда, майдон ва хиёбонларда, қишлоқ ва овулларда, барча маҳаллаларда байрам наволари янграмоқда.

Шу билан бирга, 2022 йил 20 март куни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ҳам «Истиқлол» болалар дам олиш масканида халқимиз учун ташкил этилган байрам сайилларида, миллийлигимиз тимсоли бўлган ўтов ўрнатилиб, байрамга мос безатилди, атирофида ёши улуғ ва ёшлар билан тўла бўлиши байрам кайфиятини пайдо этди. Кенг дастурхонда баҳор неъматлари, миллий таомлар, ҳар ҳил буюмлар кўргазмаси йиғилганларга ҳавола этилди.

Шундай эрта тонгдан бошланган Наврўз сайили кун бўйи давом этди.

Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида «Наврўз» байрами сайилларида касаба уюшмалари ўз ҳиссаларини қўшиб, тадбирлар кутаринки рухта ўтказилди.