ҲУДУДИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

2026-йил 22-май куни Нукус шаҳридаги “Турон” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 2026-йил ёз мавсумида «Болаларнинг ёзги дам олишини ташкил этишда ҳамкорлик, масъулият ва хавфсизлик – энг муҳим устувор йўналиш» мавзусида Республика ҳудудий комиссиясининг ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.

Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 18-ноябрдаги ПҚ-427-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнлари ҳамда Қорақалпогистон Республикаси ҳудудий комиссияси топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар, санитария-эпидемиология хизматлари, маҳаллий ҳокимликлар ва касаба уюшма вакиллари, шунингдек оромгоҳ директорлар ва катта тарбиячилар иштирок этдилар.

Тадбир давомида:

  • болаларнинг хавфсиз дам олишини ташкил этиш;
  • оромгоҳларда санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш;
  • болаларни хавфсиз ташиш;
  • тиббий хизматларни ташкил этиш;
  • маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирларини мазмунли ўтказиш;
  • “оромгоҳлар.уз” электрон платформаси орқали ёлланмаларни очиқ ва шаффоф тақсимлаш масалалари муҳокама қилинди.

Семинар давомида мутасадди вазирлик ва ташкилотлар томонидан мавсумга тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маърузалар тингланди ҳамда амалий тавсиялар берилди.

Шунингдек, кам таъминланган оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқийдиган фарзандларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларни оромгоҳларда бепул дам ўлдириш ва соғломлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича ҳам алоҳида вазифалар белгилаб олинди.

Семинар якунида барча ҳудудий комиссиялар, вазирлик ва идораларга ёзги соғломлаштириш мавсумини хавфсиз, мазмунли ва юқори савияда ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.