Шу йилнинг 22 август куни Қорақалпоғистон тиббиёт институти ва Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникуми спорт базаларида Ўзбекистан касаба уюшмалари ҳарақатининг 120 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги байрами муносабати билан Республика даволаш профилактика муассасалари ходимлари ўртасида спортнинг шашка, шахмат, стол тенниси, волейбол ва арқон тортиш турлари бўйича «Спорт – саломатлик гарови» шиори остида спартакиада мусобақалари ўтказилди.
Спартакиадага Республика даволаш профилактика муассасаларидан 17 команда таркибида 147 нафардан ортиқ ходимлар иштироқ этишди.
Спартакиада якунида:
I ўринни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали;
II ўринни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали;
II ўринни Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси худудий филиали командалари эгаллади.
Шунингдек, Спартакиада мусобақаларида «Энг ёши катта иштирокчи», “Энг моҳир иштирокчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёши кичик иштирокчи” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.
Спартакиада якунида ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг тегишли даражадаги дипломлари, кенгаш томонидан таёрланган медаль, кубок ва қиммат баҳо совғалари, номинациялар ғолиблари дипломлар ва қиммат баҳо совғалар билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: