28 апрель «Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни»га бағишланган меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталиги давом этмоқда

Жорий йилнинг 28 апрель куни, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида 28 апрель «Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни»га бағишланган «Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда шакллантирамиз» мавзусида чора-тадбирлар ўтказилди.

Чора-тадбирлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгашининг сайи ҳаракатлари билан ўтказилган бўлиб, ушбу чора-табдирларда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Нукус шаҳар тиббий ижтимоий экспертиза, Oʼzagrosugʼurta АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали ва Кенгашга аъзо корхона, ташкилот ҳодимлари қатнашди.

Чора-тадбирларнинг очилиш маросими 2022 йил 28 апрель куни соат 10:00 да бошланган бўлиб, чора-тадбир қатнашчилари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида доимий фойдаланиладиган кўргазмали асбоб-анжомлар билан танишиб бўлгандан сўнг, Кенгашнинг мажлислар залида 28 апрель «Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни»га бағишланган давра суҳбатига қатнашди.

Давра суҳбатининг мақсади, меҳнатни муҳофаза соҳасида ҳодимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнат лаёқатини белгилаш ҳамда меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини шакллантириш қаби долзарб масалалар юзасидан савол-жавоблар ва фикр алмашувларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Давра суҳбатининг якунида меҳнат муҳофазаси ҳамда хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини юзасидан ўтказилган Республика кўрик-танловининг ғолиблари қиммат баҳо совғалар ҳамда дипломлар билан тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 28 апрель «Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни»га бағишланган «Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда шакллантирамиз» мавзусидаги чора-тадбирлар ҳафталиги, жорий йилнинг 22 апрель куни Қонликўл туманида, 25 апрель куни Тахиатош «ИЭС» АЖда, 26 апрель куни «Қорақалпоқ Электр тармоқлари» АЖда, 27 апрель куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида, «Қўнғирот Сода Заводи» МЧЖда ҳамда 28 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгашида ўтказилди.