Кенгаши Кубоги мусобақаси ўтказилди

11-ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан ходимлар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш орқали уларнинг бўш вактларини мазмунли ўтказиш, уларни спортга кенг турда жалб этиш орқамли соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш мақсадида 2021 йил 6 ноябрь куни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси футбол Ассоциацияси билан ҳамкорликда Нукус шаҳар 1 сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби базасида тармоқ ходимлари ўртасида спортнинг кичик футбол тури бўйича «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Кубоги” мусобақалари ўтказилди.

Кубок мусобақаларига шаҳар ва туманлардан 18 та меҳнат жамоалари, 144 ходим иштирок этдилар.

Мусобақа якуни бўйича 3-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамият саломатлиги бошқармаси,  2-ўринни Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмаси, 1-ўринни ва «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Кубоги”ни Қораўзак туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси эгалладилар.

Кубок мусобақасининг 1-,2-,3-ўрин ғолибларига Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тегишли даражадаги мусобақа кубоги, медальлар, дипломлар ҳамда баҳоли совғалар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, кубок мусобақаларида фаол иштирок этган барча жамоалар ҳамда «Энг яхши дарвозабон», «Энг яхши ҳүжумчи», «Энг ёши улкан иштирокчи», «Энг ёш иштирокчи», «Энг яхши ўйинчи», «Энг яхши ҳимоячи» номинациялари бўйича ғолиблар ҳам диплом ва баҳоли совғалар билан тақдирландилар.