«Энг намунавий бошланғич ташкилот» кўрик-танлови

Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан катта эътибор қаратилаётган бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада яхшилаш, аъзолик афзалликларини асослашни кучайтириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини бераётгани 2011 йилдан буён кўрик танловларда намаён бўлмоқда.

Касаба уюшмаларининг асоси бўлган бошланғич ташкилотларга эътибор қаратиш, уларнинг ишларини такомиллаштириш касаба уюшмалари органларининг энг муҳим  вазифаларидан бири бўлганлигидан, бугунги кунда асосий эътибор бошланғич ташкилотлардаги  ҳар бир ходимнинг ижтимоий ҳимоядан четда қолмаслиги, мулкчилик шаклидан катъий назар, барча корхона, ташкилот ва муассасаларда бошланғич ташкилотларнинг тузилиши ва жамоа шартномаларининг имзоланиши, уларнинг ижроси бўйича меҳнат жамоаси олдида ҳар йилда камида бир маротаба ҳисобот бериб боришини таъминлаш масалаларига қаратилиб келинмоқда.

Анъанага айланаётган кўрик танлов тадбирлари давом этмоқда

Ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилиши белгиланган «Энг намунавий бошланғич ташкилот» кўрик-танловининг тармоқлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этган ва ишлари намунали тарзда йўлга кўйилган бошланғич ташкилотлар фаолиятини кенг тарғиб қилиш, жойлардаги бошланғич ташкилотларнинг ишлари натижадорлигини ошириш, касаба уюшмалари олдида турган вазифаларини ва келгусидаги режаларни белгилаш ҳамда ўз-аро тажриба алмашишни йўлга қўйиш мақсадида ташкиллаштирилмоқда.

Бугунги ўтказилаётган тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ғолиб бўлган аъзолари 100 нафаргача ва аъзолари 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўз-аро беллашувида ишларини намаён этувчи (корхона, ташкилотда имзоланган жамоа шартномаларининг нусхалари, касаба уюшма қўмитаси ҳужжатлари ва в.ҳ) ва бошқа кўргазма қуролларидан кенг фойдаланган ҳолда ўзлари амалга оширган  ишларини мультимедиа, фотолар, баннерлар ва видеороликлар тарзида кўрсатди.

Асосий йиғилишдан сўнг танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 1-,2-,3-ўрин ғолиблари Кенгашнинг 1,2,3-даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳудудий якунловчи тадбирда фаол иштирок этган бошланғич ташкилотлар «Энг чиройли кўргазма ташкил қилган бошланғич ташкилот» номинацияси бўйича Нукус шаҳар 6-сон умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма ташкилоти ва «Ишларини энг яхши кўрсата олган бошланғич ташкилот» номинацияси бўйича эса Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти эсдалик учун диплом ва қиммат баҳо совғалари билан тақдирланди.