Нукус шаҳрида ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган танишув тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан ташкил этилди ва ёшларни замонавий IT имкониятлари билан яқиндан таништиришга қаратилди.
Тадбир доирасида иштирокчилар Нукус шаҳрида жойлашган IT PARK фаолияти билан яқиндан танишдилар. Уларга мазкур технопаркда амалга оширилаётган лойиҳалар, стартаплар учун яратилган шарт-шароитлар, резидентлар учун берилаётган имтиёзлар ҳамда IT соҳасида касбий ривожланиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, ёшлар IT PARK инфратузилмаси, замонавий офислар, ўқув марказлари ва инкубация дастурлари билан танишиб, соҳада муваффақият қозонаётган мутахассислар билан мулоқот қилиш имконига эга бўлдилар.
Тадбир иштирокчилари бундай учрашувлар ёшларнинг қизиқишларини янада ошириш, уларни келажакда рақобатбардош мутахассис сифатида шаклланишида муҳим ўрин тутишини таъкидладилар.
Бундай амалий танишув тадбирлари ёшларни замонавий касбларга йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда инновацион фикрлашини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Маълумот учун: IT PARK — Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш ва ёш мутахассислар учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган инновацион майдон ҳисобланади.








Spelling error report
The following text will be sent to our editors: